Буни АПЛ дейишади

Eldor Akmurzayev
6 дек 2021, 08:10
Шанба куни Англия чемпионати 15-тури старт олганидан хабарингиз бор.

Кун бошида “Челси” 33 очко билан жадвалда етакчи бўлиб турганди.

Кун ўртасида “Ливерпуль” сафарда “Вулверхэмптон” устидан (1:0) ғалабага эришиб, очколарини 34 тага етказган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди.

Кечга бориб “Манчестер Сити” меҳмонда “Уотфорд”дан (3:1) устун келди ва 35 очко тўплаб, “аристократлар” ва “қизиллар”ни қувиб ўтган ҳолда пешқадамга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель шогирдлари бу турда ҳисобда олдинда боришига қарамасдан “Вест Хэм”га (2:3) имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, 4 декабрь куни АПЛда етакчилар уч марта ўзгарди.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›