UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  3 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  4 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  11 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  55 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  14 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  9 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   11 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер" Янгиликлар

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер"

Бугун Германия чемпионатининг 29-турига старт берилади.


Бундеслига учрашувлари кўпчилик футбол ишқибозларини ўзининг шиддаткор ўйинлари билан ром этиб келади. Германияда чемпионати кутилмаган ҳисоблари ва жамоаларининг кучли характери билан бошқа чемпионатлардан ажралиб туради. Бу чемпионатда қайси клуб нечинчи поғонада ва ким қандай кучга эга эканлиги ҳам унчалик муҳим аҳамият касб этмайди. Ҳар қандай учрашувларда мухлислар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюришади.


Бундеслиганинг ҳар қандай ўйинлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотишининг асосий сабаби мана шулар. Бугун чемпионатда кутилмаганда ўз ўйинини топа олмаётган "Гамбург" жамоаси ўз уйида Леверкузеннинг "Байер" клубини меҳмон қилади. Айни пайтда "Гамбург" бундеслигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, Сами Хююпя бошқарувидаги "Байер" ЕЧЛ йўлланмаси учун баҳс олиб бормоқда. Учрашув қизиқарли ва кескин курашлар остида кечиши аниқ. Бу ўйин голларга бой бўлишини ҳам тахмин қилиш мумкин. Бу иккала жамоа ҳимоявий ўйиндан кўра, ҳужумкорроқ футболни ёқтиришади. Асосан "Гамбург" иштирокидаги учрашувларда мухлислар кўпроқ голлар шоусини кўришга ўрганиб қолишган.


Бундеслига, 29-тур.

"Гамбург" - "Байер" (23:30 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Имтех Арена" стадиони.

Ҳамкамлар: Бастиан Данкерт, Маркус Хакер, Рене Роде.

Тахминий таркиблар:

"Гамбург": Рене Адлер, Деннис Дикмайер, Майкл Мансьенн, Хайко Вестерманн, Жоан Журу, Милан Бадель, Толғай Арслан, Петр Ирачек, Рафаэл ван дер Варт, Хакан Чалханоглу, Жак Зуа.

"Байер": Бернд Лено, Себастьян Бениш, Жулио Донати, Филипп Волльшайд, Эмир Спахич, Эмре Жан, Андрес Гуардадо, Гонсало Кастро, Ларс Бендер, Штефан Кисслинг, Сон Хин Мин. 

Биринчи даврадаги ўйин: ("Байер" - "Гамбург" 5:3)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика