UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  7 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бундеслига, 1-тур анонси Янгиликлар

Бундеслига, 1-тур анонси

Кеча "Бавария" - "Байер" учрашуви орқали Бундеслиганинг юбилей 55-мавсумига старт берилди.


Бугун эса 1-турдан ўрин олган яна олтита ўйин бўлиб ўтади.

Турнинг марказий беллашуви сўзсиз "Вольфсбург" ҳамда "Боруссия" Дортмунд ўртасида кечади.

Петер Бош ўзининг Бундеслигадаги дебютини осон бўлмаган сафар ўйини билан бошлайдиган бўлди. "Бўрилар"га бошчилик қилаётган Андрес Йонкер учун ҳам янги жамоаси билан илк ўйин ҳисобланади.
Иккита янгиланаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини кузатиш албатта қизиқарли бўлади.

Шунингдек, турнинг яна бир эътиборга молик учрашуви Гельзеркирхенда ўтади.
Маҳаллий "Шальке" жамоаси ўз уйида ўтган йилги дебютант ва шов-шувларга сабаб бўлган "Лейпциг"ни қабул қилади.
Италиялик мутахассис қўлига ўтган "Шальке" мавсумни қандай бошлаши барча учун қизиқ. Янги мавсумда учта фронтда курашадиган "Лейпциг" эса стартни қандай олади? Ральф Хаззенхюттль бошчилигидаги жамоа янги ва жиддий чорловларга қанчалик тайёр? Бу каби саволларга ушбу ажойиб ўйин орқали жавоб оламиз.

Юлиан Нагельсманн қўмондонлигидаги "Хоффенхайм" илк турда ўз уйида "Вердер" билан куч синашади.
Янги мавсумда Бундеслигада қолиш учун курашиши тахмин қилинаётган "Гамбург" ҳамда "Аугсбург" жамоалари биринчи турда рўбару келишмоқда.

Бундан ташқари Бундеслигада бугун яна иккита беллашув бўлади.
Якшанба куни эса яна иккита қизиқарли баҳс билан Бундеслиганинг 1-турига якун ясалади.



Бундеслига, 1-тур.

19 август, шанба.

"Герта" - "Штутгарт" (18:30)
"Вольфсбург" - "Боруссия" Дортмунд (18:30)
"Майнц" - "Ганновер" (18:30)
"Гамбург" - "Аугсбург" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Вердер" (18:30)
"Шальке" - "Лейпциг" (21:30)

20 август, якшанба.

"Фрайбург" - "Айнтрахт" (18:30)
"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Кёльн" (21:00)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика