UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  11 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман» Янгиликлар

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман»

“Бавария” посбони Мануэль Нойер жамоа билан шартомасини узайтириш жараёни ҳақида гапирди.

“Мен жамоа билан бунгача олиб борган барча музокараларим очиқ ва самимий кечган. Ҳеч бир жиҳат четда қолмаган. Аммо ҳозирда ОАВда мен билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқдаки, буларнинг аксарияти ёлғондан иборат. Бу мени асабимга тегмоқда. Мен бундай “Бавария”га ўрганманганман.

Мен формада эканман, кўпроқ майдонга тушишни истайман. Энг муҳими менга бўлган ишонч. Менга клуб томонидан беш йиллик шартнома таклиф қилинаётгани бу хомхаёл. Ҳозир 34 ёшдаман. 39 ёшда қандай ҳолатда бўлишимни билмайман. Шу сабаб ОАВларда бу ҳақда тарқатилаётган хабарларда ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Мен учун доимо клуб раҳбарияти ва ишчи ходимларининг ишончи биринчи ўрин бўлиб келган. Мен ҳам дарвозабон ва жамоа сардори сифатида клубга содиқман”, дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild нашри.

Нойернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда футболчи “Бавария” сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та тўп ўтказиб юборган. 15 та учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика