UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  4 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  6 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди Янгиликлар

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди

"Сурхон" айни пайтда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор.

Умуман олганда, Термиз клуби сўнгги 2 мавсумни аутсайдерлар зонаси атрофида ўтказди. Бу йил жамоанинг қуйи лигага равона бўлишини кутганлар талайгина эди. Бироқ, "Сурхон" олдинда турган 3 ўйиндан бирини ютса, элитадаги ўрнини кафолатлайди. Майли, бу ўз йўлига...

Championat.asia'да термизлик мухлислар учун ажойиб хушхабар бор. "Сурхон" ўзига янги ва бақувват ҳомий топди. Гап "ERIELL Group" халқаро нефт-газ компанияси ҳақида бормоқда. Маълум бўлишича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган. 

Компания аллақачон Термизда жамоа учун замонавий база қуриш борасида амалий ишларни бошлаб юборди. "ERIELL Group" декабрь ойининг охирида "Сурхон"ни расман қабул қилиб олади. Championat.asia'га маълум бўлишича, компания раҳбарияти Ўзбекистоннинг жанубида янги гранд жамоани тузмоқчи. Бунинг учун 2-3 йил талаб қилинади. Шу мақсадда келаси йил Термизга испаниялик мураббий олиб келиниши айтилмоқда.

Энди "ERIELL Group" ҳақида қисқача. Бу Россия Федерацияси, Марказий Осиё, яқин Шарқдаги нефт ва газ соҳасидаги етакчи компанияларга қудуқларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи халқаро нефт-газ компанияси. "ERIELL Holding" бошқарув кенгашининг раиси Бахтиёр Фозилов ҳисобланади. 

У 2018 йилдан Ўзбекистонда хоккей ривожланишига ҳомийлик қилаётган эди. "ERIELL Group", шунингдек, "Спартак" (Москва) хоккей клубининг бош ҳомийси ва КХЛнинг расмий ҳамкори ҳисобланади.

Хуллас, Термиз клуби тез орада кескин кучайтирилиши кутилмоқда. Айтганча, янги ҳомий тўғрисидаги гапларни "Сурхон" мутасаддиси ҳам тасдиқлади. Воқеалар ривожини эса кузатамиз.

Суперлига. "Сурхон" — "Насаф" учрашуви ҳақида 11 факт

Муаллиф :
Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика