UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09"Интер" ҳимоячиси Евро-2024да ўйнамайди  0 13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0 12:46Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун)  5 12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 12:06Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади  1 11:41"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда  0 11:15"Реал" Лондонга етиб борди  19 10:49«Манчестер Сити» «Реал Мадрид» юлдузи билан шартнома тузмоқчи  8 10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  19 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  8 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  6

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи Янгиликлар

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи

Куни кеча Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

Ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган ушбу учрашувда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақиятли ривожланишининг асосий омиллари инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва етарли маблағ билан таъминлаш эканини таъкидлаб, ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақияти минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, футболчилар ва ҳакамлар йиғинларини ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этиш бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адилет Барменқулов йиғилиш чоғида Ўзбекистон билан биргаликда 2034 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режасини ўртага ташлади. Сўнгги йилларда икки федерация ўртасидаги дўстона алоқалар юқори босқичга чиқаётганини терма жамоалар ва клубларимиз ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари ташкил этилаётгани билан боғлаш мумкин.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика