

Айни пайтда Германия телевидениесида ишлаётган 47 ёшли Кан «Бавария» элчиси бўлади. «Бульдог» лақаби билан машҳур собиқ дарвозабон клуб брендининг Осиё бозорида янада машҳур қилиш йўлида меҳнат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Кан «Бавария» сафида 1994-2008 йилларда ўйнаган. Бу вақт ичида у 8 марта Германия чемпиони бўлган, ЕЧЛда ғолиб бўлган ва жами 22та совринни қўлга киритган.



