UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  7 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Булар "Машъал" академияси тарбияланувчиларидир Янгиликлар

Булар "Машъал" академияси тарбияланувчиларидир

Ғурур ва фахр ! Бу инсон учун энг олий туйғулардан биридир.
Ҳар бир ота она ўз фарзандини дунёга келганида унинг камолини кўришни, берган таълимини оқлашини ва у билан фахрланишни истайди. Бугунги кунда "Машъал" ПФК ҳам бир олам ғурур ва фахрга тўлган. Ўз вақтида клубимизда футбол сир-асрорларини ўрганган ёш футболчилар бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушмоқда. Улар қайси клубда бўлмасин ва қаерда ўйнамасин , улар ҳамиша клубнинг фахри ва ғурури бўлиб келади.

Икки кун олдин Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини таркиби эълон қилди. Ушбу таркибга назар солсак фақатгина Зоҳир Қўзибоев "Машъал" клубидан жалб этилган. Зоҳир гарчи футболдаги дастлабки таълимини клуб академияси олмаган бўлса ҳам , айнан жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Александр Хомяковнинг меҳнати натижасида шу даражага етиб бормоқда. Хомяков Қўзибоевни биринчи лигадан ўз клубига қўшиб олди ва Олий лигада мураббий услубига хос футболчи сифатида майдонга қўйди. Зоҳир мураббийнинг ишончини оқлади ва дебют мавсумидаёқ тўпурарлар қаторига киришни уддалади. Хомяков эса ўз навбатида Ўзбекистон Миллий терма жамоасига муносиб футболчини етиштириб берди.

Таркибда нафақат Қўзибоев билан, балки бир неча йиллар футбол сирларини айнан "Машъал" академиясида ўрганиб, футболга дастлабки қадамини мактабимизда босган ва бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушишга шайланаётган Фозил Мусаев, Лутфулла Тўраев, Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиевлар ҳамиша клубнинг фахри ва ғуруридир. Терма жамоага муносиб номларни чиқириб берган "Машъал" , бугун Германияга қарши майдонга тушиши мумкин бўлган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровларни ўз академиясидан чиқиб берди. Юқоридаги номлари қайд этилган ҳар бир футболчи қайси клуб шарафини ҳимоя қилишидан қаътий назар бизга ўзгача ифтихор бағишлайди.

Меҳнатини самарасини кўрган ота-онадек, бугун вояга етган ва футболда ўз ўрнини топган футболчилар клуб учун ҳамиша ўз фарзандидек бўлиб қолади.

Ҳумоюн Давуров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика