Бугун РПЛ доирасида бўладиган ўйин 19 июлга кўчирилди
21 июн 2020 15:29
Янгиликлар
Бугун РПЛ доирасида бўладиган ўйин 19 июлга кўчирилди
Россия Премьер-лигаси 23-тури доирасидаги "Краснодар" - "Динамо" учрашуви 19 июль кунига кўчирилди.
Бунга Москва клуби футболчиларида пайдо бўлган коронавирус сабаб бўлди. Айни дамда "Динамо"нинг барча футболчилари карантинга олинган.
22 турдан кейин "Краснодар" Россия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Динамо" 7-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ростов"да шундай муаммо юзага келганида "Сочи" клуби ўйиннинг кўчирилишига қарши чиққанди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар