UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Бугун Ўзбекистон ЖЧ саралашларидаги 80-учрашувда майдонга тушади Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон ЖЧ саралашларидаги 80-учрашувда майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Яман меҳмони бўлади.

Бу ўйин Ўзбекистон учун Жаҳон чемпионати саралашлари доирасидаги 80-учрашув бўлиб тарихга киради.

Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 79та ўйинда вакилларимиз 40 марта ғалабага эришишган. 17та учрашувда дуранг қайд этилган ва 22 бор рақибларга имконият бой берилган. 152та гол урилган ва 87та гол ўтказиб юборилган.

Бугунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашларида жами 26та терма жамоага қарши майдонга тушган. Улар орасида Жанубий Корея, Япония ва Қатарга қарши энг кўп (6тадан) ўйин ўтказилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашидаги илк ўйинни 1997 йил айнан Яман терма жамоасига қарши сафарда ўтказган эди. Ўшанда жамоамиз Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозонганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика