UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  3 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1

Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши ўйнайди Янгиликлар

Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши ўйнайди

U-16 ОЧ саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Темур Олимхўжаев бош мураббйилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 17 сентябрь куни Тошкентда йиғин бошлади.
Тошкентдаги йиғин давомида Олимхўжаев шогирдлари 18 сентябрь куни Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу ўйин «ЖАР» стадионида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Яман ҳамда Фаластин ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш баҳслари Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев Тошкентдаги йиғинга жами 23 нафар футболчини чақирган. Йиғин 19 сентябргача давом этади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар:

 Азамат Сойибов («Пахтакор»)
 Тўрабек Садриддинов («Насаф»)
 Акром Ходжаев («Бунёдкор»)

Ҳимоячилар:

 Дониёр Хошимов (РОЗК)
 Озодбек Қурбонов (РОЗК)
 Раҳимжон Шарипов («Машъал»)
 Достонбек Бердиқулов («Насаф»)
 Илхом Алижонов («Машъал»)
 Юсуф Шоимов («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:

 Ислом Кенжабоев (Насаф»)
 Савелий Абрамов (Пахтакор»)
 Ойбек Нурматов (РОЗК)
 Шохруҳ Махмудхожиев (РОЗК)
 Жасур Асқаров («Пахтакор»)
 Жаҳонгир Аҳмадов (РОЗК)
 Суҳроб Нуриллаев (РОЗК)
 Абубакир Муртазоев («Машъал»)
 Муслимбек Ҳурмаматов (РОЗК)

Ҳужумчилар:

 Маъруф Жумаев («Бунёдкор»)
 Абдуғани Ғанижонов («Пахтакор»)
 Жонибек Кўчимов («Динамо»)
 Азиз Ғаниев («Насаф»)
 Алишер Шералиев («Пахтакор»)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика