UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  8 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Бугун олий лиганинг учта клуби Кубок ўйинларини тарк этади Янгиликлар

Бугун олий лиганинг учта клуби Кубок ўйинларини тарк этади

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади. Бугунги ўйинлардан сўнг учта жамоа Кубок мусобақасини тарк этади.

"Сўғдиёна" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Эсингизда бўлса, Бухорода кечган биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бугунги баҳсдан сўнг қайсидир жамоа Кубок билан хайрлашади. "Сўғдиёна" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олсак, "Бухоро"да имконият катта бўлмаса керак.

Яна бир учрашув Бекободда "Металлург" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида кечади. Қўқондаги биринчи ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Катта эҳтимол билан жавоб баҳси ҳам "Қўқон-1912" фойдасига ҳал бўлади. Чунки "Металлург"га Кубок керак эмасга ўхшаяпти.

Албатта, марказий учрашув Ғузорда кечади. 1/8 финалнинг жавоб ўйинида "Насаф" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Яхши биласиз, Тошкентдаги ўйинда "Насаф" 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Жавоб баҳсида "Пахтакор"га қийин бўлиши турган гап. Бу ўйиндан сўнг ҳам Кубокка асосий даъвогар жамоалардан бири мусобақа билан хайрлашади.

Ўзбекистон Кубоги–2017
1/8 финал жавоб ўйинлари

30 май, сешанба


18:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Камаров (Самарқанд), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

18:30 - «Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навои), О. Жумаев (Навои), Р. Самандаров (Навоий), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

19:00 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ш. Джумаев (Қарши).
 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика