Бугун "Обод" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтади
27 май 2016 09:00
Янгиликлар
Бугун "Обод" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтади
Тошкентдаги "Жар" стадионида олий лига дебютанти "Обод" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 17:00да бошланади.
Бу жамоалар ҳозирга қадар олий лигада умуман тўқнаш келишмаган. "Обод" ортда қолган 9та тур давомида умуман ғалабага эриша олмади. Жамоа 2та дуранг қайд этди ва 7 бор рақибларга имкониятни бой бериб қўйди. Тошкент клуби 4та гол уриб ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиқди. Жамоа 2 очко билан олий лигада сўнгги 16-поғонани эгаллаб турибди.
"Сўғдиёна" 9та ўйинда 3 марта ғалаба қозонди, 2 бор дуранг қайд этди ва 4 марта ютқазиб қўйди. Клуб рақиблар дарвозасига 7та гол уриб 11та гол ўтказиб юборди. Жиззах жамоаси 11 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринида боришмоқда.
10-тур. 27 май (жума)
«Обод» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар