UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  0 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  0 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  15 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади

Теглар :  Сардор Рашидов
Бугун, 9 октябрь Тошкент вақти билан 13:00да 2017 йилнинг декабрь ойида БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу турнир 6-16 декабрь кунлари Абу Даги ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади.

Мусобақа иштирокчилари:

"Ал-Жазира" (Мезбон, БАА чемпиони)

"Окленд Сити" (Океания Чемпионлар лигаси ғолиби)

"Пачука" (КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолиби)

"Реал" (УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби)

Африка Чемпионлар лигаси ғолиби (5 ноябрда ғолиб аниқланади)

ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби (25 ноябрда ғолиб аниқланади)

Либертадорес Кубоги ғолиби (29 ноябрда ғолиб аниқланади)


Қуръа жараёни

Турнирдаги илк учрашув "Ал-Жазира" ва "Окленд Сити" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик қуръада бир шар бўлиб иштирок этади ва ғолиб жамоа чорак финалда ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби, Африка Чемпионлар лигаси чемпиони ва "Пачука" билан ўйнаши мумкин. Либертадорес Кубоги ғолиби ва "Реал" турнирга ярим финалдан қўшилишади.


B - ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби, Африка Чемпионлар лигаси чемпиони ва "Пачука"

C - Либертадорес Кубоги ғолиби ва "Реал"

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда иштирок этадиган "Ал-Жазира" сафида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепади. Агар у ушбу мусобақада қатнашса, Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган биринчи ўзбекистонлик бўлиши мумкин. Яна бир юртдошимиз Одил Аҳмедов эса "Шанхай СИПГ" билан ОФК Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттирмоқда. Шанхайликлар ярим финалнинг илк учрашувида "Урава Ред Даймондс" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Жавоб учрашуви 18 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика