UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  31 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф” Янгиликлар

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Насаф” баҳси билан олий лиганинг 21-турига старт берилади.
Ўзаро ўйинлар шуни кўрсатяптики, “Насаф” бунгача “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб эта олмаган. Хўш, бу сафар қаршиликлар бунинг уддасидан чиқа олишадими? “Насаф” ўтган турни кўтаринки руҳда ўтказди ва ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди. “Бунёдкор” эса Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Турнир жадвалида “Насаф” 44 очко билан учинчи, “Бунёдкор” 41 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Агар “Бунёдкор” ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан очколар сонини “Насаф”никига тенглаштириб олади. Иккинчи давра бошланганидан бери иккала жамоа ҳам еттидан учрашув ўтказди.



“Насаф” шундан биттасида мағлуб бўлиб (“Локомотив”дан), олти беллашувда ғалаба қозонган бўлса, “Бунёдкор” ҳам ҳозирча бир бор ютқазди (ўз майдонида “Динамо”дан). Қаршида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўшанда “Бунёдкор” бош мураббийи Александр Волков эди. Ҳозир эса жамоани Сергей Лушан бошқармоқда ва бу унинг “Насаф”га қарши олий лига доирасида биринчи учрашуви бўлади.



Кубокнинг ярим финал босқичида “Бунёдкор” икки ўйин натижасига кўра “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо ҳозир олий лига ва “Насаф” ҳам рақибига бошқача тайёргарлик кўрган бўлиши табиий. Бугунги баҳс шахсан мен учун нимаси билан қизиқ? Яхши биласиз, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган йил “Энг яхши мураббий” деб топилди. “Бунёдкор” устози Сергей Лушан эса клубни қабул қилиб олганига унчалик кўп бўлгани йўқ, шунга қарамай натижалар чакки эмас. Жамоа ўзининг камтарона таркиби билан сафарда “Локомотив”ни мағлуб эта олди. “Насаф” эса ўз майдонида шу жамоага ютқазиб қўйди. Шундай экан, бугунги ўйин орқали ҳар иккала мураббийнинг замонавий футболга қарашлари қай даражада эканлигини билиб олсак ажаб эмас. Ўзбекистоннинг амалдаги “Энг яхши мураббийи” билан “тўқнашув”да Лушан қандай йўл тутади, мана шу томонлама ҳам ўйин эътиборимни кўпроқ тортмоқда. Қолаверса, мазкур баҳс яна бир қатор бошқа саволларга жавоб берса ажаб эмас. Бунисини энди ўйиндан кейин гаплашамиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика