Бугун Кападзе шогирдлари Қатарга қарши баҳс олиб боради

Khoja
23 мар 2024, 08:20
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ОТЖ Қатарда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Бугун Тимур Кападзе шогирдлари Қатар Олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:30 да «Абдуллоҳ бин Халифа» стадионида старт олади.


Эслатиб ўтамиз, Париж олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар айнан Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›