UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  3 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  45 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  17

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд" Янгиликлар

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эроннинг амалдаги чемпиони "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. "Спорт" телеканали мазкур учрашувни бугунги дастурига киритган, бироқ тўғридан-тўғри эмас, балки 22:00дан бошлаб эфирга узатиши ёзиб қўйилган.

Доҳада кечган биринчи беллашувда "Персеполис" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ўйин охирларида жамоа ҳужумчиси Али Алипур томонидан киритилган гол меҳмонларга кичик ғалабани тақдим этганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. "Персеполис" чорак финалда Қатарнинг яна бир номдор клуби "Ал Дуҳайл"ни ортда қолдирди. "Ал Садд" эса аксинча Эроннинг энг номдор жамоаси "Истиқлол"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Маълумот учун, "Ал Садд" 2011 йил ОЧЛда ғолибликни қўлга киритганди. Ҳозирда бу жамоага Жезуалду Феррейра мураббийлик қилмоқда. "Персеполис" устози эса Бранко Иванкович ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика