UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  0 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  13 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган охирги учта учрашув ўтказилади. "Локомотив" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" бугун эрталаб Фарғона шаҳрига етиб келишди ва меҳмонхонага жойлашишди. Жамоанинг кайфияти юқори, йигитлар бугунги ўйинга тайёр. 


Олий лига, 18-тур. 14 август 

НЕФТЧИ - ЛОКОМОТИВ

Бошланиш вақти - 18:30

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов. 

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 8-ўринда (24 очко), "Локомотив" 1-ўринда (45 очко). 

Очколар орасидаги фарқ - 21 очко. 


Таъриф: Кетма-кет тўртта учрашувни ўз майдонида ўтказган "Локомотив" бугунги баҳсни сафарда ўтказади. "Локо" олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки иккита баҳсни ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида аввалига "Навбаҳор"ни (5:0), кейин "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Нефтчи" эса дастлаб ўз уйида "Бунёдкор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, ўтган турда худди шу ҳисоб билан "Навбаҳор"га мағлуб бўлди. 

Факт: Жамоаларнинг Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинда Марат Бикмаев иккита тўп киритган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов билан Кахи Махарадзе биттадан гол уришган. Ўша ўйинда Сардор Мирзаев "Энг яхши футболчи" деб топилганди. 

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача саккизта беллашувда майдонга тушган "Нефтчи" шундан бештасини ғалаба билан якунлади, икки бор дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учради. Жамоа Фарғонада "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. "Нефтчи"нинг уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 11-7. 



Факт: "Локомотив" эса ҳозирча сафарда 8та баҳсда иштирок этиб, шундан олтитаси ғалаба билан якунлаган ҳамда икки бор дуранг ўйнаган. Жамоанинг сафар ўйинларида тўплар нисбати 19-9. Умуман олганда, "Локо" олий лига жамоалари орасида сафарда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Бу борада иккинчи ўрин "Насаф"га тегишли. Қаршиликлар ҳисобида 16та гол бор. 



Эслатма: Кеча ўтказилган "Нефтчи" ва "Локомотив" ўринбосарларининг Ёшлар лигаси баҳсида дуранг қайд этилди - 1:1.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика