UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

Бугун футбол. "Насаф" - "Машъал" Янгиликлар

Бугун футбол. "Насаф" - "Машъал"

Теглар :  МашъалНасаф
Бугун олий лиганинг 11-тур доирасида "Насаф" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади. Қашқадарё дербиси мақомига эга баҳс 18:30да бошланади.

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ҳакамлар
:
В. Коваленко (Тошкент), Н. Рўзимов (тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), С. Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов

Жадвалдаги ўрни: "Насаф" 3-ўринда - 17 очко. "Машъал" 7-ўринда - 15 очко. Агар бугун муборакликлар зафар қучса, "Насаф"дан ўзиб кетишади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Авваллари "Насаф" ўз майдонида "Машъал" билан ўйнаганида устунлик кўпроқ қаршиликлар томонида бўларди. Бугунги баҳс олдидан ҳам шундай дея оламизми? Агар "Машъал" астойдил кураш олиб борадиган бўлса сафарда очко олиши мумкин. Лекин иккинчи томондан бу жамоа охирги сафар ўйинида "Сўғдиёна"га йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундай экан, бугун нима бўлади, ҳайронмиз.

Факт: "Машъал" сафарда шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонган. Жамоа кичик воҳа дербисида "ШЎртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Шундан сўнг муборакликлар икки ўйинда дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлган.


Биласизми? "Машъал" кетма-кет икки ўйиндан бери тўп кирита олмаяпти. Ва албатта гол урмаган ўйинларда ғалаба қозона олмади.

Факт:
"Насаф" шу пайтгача уйдаги тўртта учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-1. Уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган яна бир жамоа бу - "Локомотив".

Биласизми? "Насаф" уйдаги беллашувларда "Бухоро", "Сўғдиёна", "Обод" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. Қизиғи, бу жамоа мана шу тўртта ўйиндан учтасида гол ўтказмасдан ғалаба қозонган.

Биласизми? "Насаф" кетма-кет тўрт турдан бери мағлуб бўлмаяпти. Қаршиликлар охирги марта 6-турда "Локо"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика