UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  231 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

Соат 21:00да бошланадиган беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутилмоқда. Турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди, "Насаф" ҳисобида эса 20 очко мавжуд ва бу жамоа 7-ўринда бормоқда.

"Локомотив" шу пайтгача бўлиб ўтган 16та ўйиннинг тенг ярмида ғалабага эришди. "Насаф" эса ҳозирча фақат тўртта баҳсда ғалаба қозонган. "Локо" охирги пайтларда анча ўзига келиб олди ва охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Локомотив" ўз майдонидаги беллашувларда ҳали мағлуб бўлмаган. Жамоа тўрт марта ғалаба қозониб, яна шунча дуранг ўйнади.

Қаршининг "Насаф" клуби охирги пайтларда ғалаба нашидасини сура олмаяпти. Жамоа охтирги бешта ўйиндан фақат биттасида зафар қучди ва уч марта дуранг ўйнади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганидан бери кейинги беллашувларда ғалаба қозона олмади.

Факт: "Насаф" бу йилги мавсумда сафарда 8та ўйинда майдонга тушиб шундан фақат биттасида уч очколи бўлган. Жамоа 3-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қолаверса, "Насаф" сафарда кам гол урган (5та) жамоалардан бири бўлиб турибди.

Бугунги қарама-қаршиликда имкониятлар қандай? Албатта, устунлик кўпроқ "Локо" томонида. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида "темирйўлчилар"дан устун келганди. Аммо пойтахтдаги баҳсда омад майдон эгаларига кулиб боқиши кутилмоқда.

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика