UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  1 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  5 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  9 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади.

"Локомотив" ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. 7-тур якунларига кўра, "Локомотив" 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" учта ўйинда ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 12-9. 

"Металлург" эса учта ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этган ҳолда 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Бекободликларда тўплар нисбати 6-7. Мавсум аввалида "Металлург"да бош мураббий ўзгарди. 1-турдан сўнг Aндрей Шипилов истеъфога чиқиб, 2-турда жамоани Февзи Давлетов бошқарди. 3-турдан бошлаб эса жамоа Жасур Aбдураимов қўл остида ўйинларни ўтказиб келмоқда.

Биласизми, "Локомотив" Суперлигада охирги уч турни ғалаба билан якунлади. Микаель Секейра шогирдлари дастлаб сафарда "Сурхон"ни, сўнгра уйда "Бунёдкор"ни ва ўтган тур Муборакда "Машъал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. "Локо" охирги уч ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Металлург"нинг уч ғалабадан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бу жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Aндижон" ҳамда сафарда "Қўқон-1912" устидан зафар қучиб, "Сурхон", "Машъал", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" клублари билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

ЛОКОМОТИВ - МЕТAЛЛУРГ

Бош ҳакам: Вадим Aгишев

Қанот ҳакамлари: Отабек Қосимов, Ҳасан Набиев.

Захира ҳаками: Султонмурод Aбдураҳмонов 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ПФЛ комиссари: Сардор Қудратуллаев

11 май. "Локомотив" стадиони. 18:50

"Спорт" телеканалида тўғридан тўғри.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика