Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"
15 июн 2020 12:06
Янгиликлар
Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"
Мамлакатимизнинг уч карра чемпиони "Локомотив" бугун ўз майдонида Бекобод шаҳрининг "Металлург" клубини қабул қилади.
Дастлабки уч турдан сўнг "Локомотив" турнир жадвалида 6 очко билан 6-ўринда боряпти. "Металлург" ҳисобида эса 4 очко мавжуд ва бу жамоа 9-ўринни эгаллаб турибди.
"Локо" карантингача ўтказилган учта ўйиннинг иккитасида зафар қучиб, бир бор мағлуб бўлди. "Темирйўлчилар" ўз уйларида аввалига "Андижон"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Шундан сўнг сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва 3-турни яна ўз майдонида ўтказиб "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Металлург" эса бу йилги чемпионатни дуранг билан бошлади. Бекободликлар сафарда АГМК меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобини қайд этишди. Сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва ўтган турда "Пахтакор" меҳмони бўлиб 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин
2019. "Локомотив" - "Металлург" 1:1
2018. Иккинчи босқич. "Локомотив" - "Металлург" 1:0
2018. Биринчи босқич. "Локомотив" - "Металлург" 1:1
2017. "Локомотив" - "Металлург" 3:1
2016. "Локомотив" - "Металлург" 4:1
P.S. Бугун соат 19:00да бошланадиган ўйинни "Маҳалла" ТВ орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар