UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   5 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  0 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   9 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   1 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   4 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   2 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   6 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   5 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  8

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ҳар икки жамоа 7 очко билан ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. Бугун "Динамо" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Даврон Файзиев шогирдлари бунгача икки бор ғалабага эришиб, битта дуранг қайд этишди. Жамоанинг иккита мағлубияти фақат сафар ўйинларида қайд этилди. 

Биласизми? "Динамо" охирги иккита уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Жамоа "Металлург" (2:1) ва "Сўғдиёна"дан (1:0) устун келди. 

Сафарда бунгача битта мағлубият ва бир ғалаба қайд этган "Навбаҳор" бугун учинчи ўйинини ўтказади. Қаршида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Канчельскис шогирдлари ўтган турда "Сурхон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Демак, "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 

2017 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

2015 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:1 

2014 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

2013 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 

2012 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

Самарқандда ўтказилган охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" фақат бир марта ғалаба қозонган. Учта ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг билан якун топган. Охирги беш учрашувда "Динамо" рақиб дарвозасига 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборган. 

Бугунги беллашувда имконият "Навбаҳор"да кўпроқдек кўринмоқда. Чунки жамоа ўз таркибини анча шакллантириб олди. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйин савияси ҳам бирмунча юқори. Лекин "Динамо" ўз уйида тўп тепади, бу эса учрашув анча жанговор кечишини англатади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика