UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф"

Теглар :  НасафДинамо
Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна учта баҳс бўлиб ўтади. Шулардан бири Самарқандда "Динамо" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 13 май
«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўзбекистоннинг "Лестери" бўлиши кутилган "Динамо" мавсумни яхши бошлади-ю, кейинчалик мағлубият ва дурангдан боши чиқмай қолди. Бугун бу жамоа ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Бизга маълумки, Самарқандда кечган мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар доим қизиқарли ўтган. Умуман олганда, "Динамо" майдонидан ғалаба билан қайтиш осон эмас. Бугун ҳам қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида эса бир нарса дейиш қийин. Фақат шуни тахмин қилишимиз мумкин, учрашув курашларга бой тарзда кечади.

Факт: Бугун "Динамо" ўз майдонида бешинчи учрашувни ўтказади. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар 7 очко тўплашган, икки ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият. "Динамо" ўз майдонида "Шўртан" ва "Бухоро"дан устун келган, "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Навбаҳор"га ютқазиб қўйган. "Динамо"нинг ўз майдонидаги ўйинларда тўплар нисбати 8-4.

Факт: "Насаф" бошқа клубларга нисбатан битта кам ўйин ўтказган, чунки жамоанинг "Бунёдкор" билан ўйини номаълум муддатга қолдирилган. "Насаф" бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Қаршиликлар сафардаги тўртта ўйиннинг фақат биттасида зафар қучишган. Улар 1-турда "Қўқон-1912" майдонидан ғалаба билан қайтишганди. Кейинчалик "Насаф" "Олмалиқ" ва "Локомотив" майдонига сафар уюштириб кичик ҳисобда имкониятни бой берди. "Қизилқум" билан эса дуранг ўйнади. "Насаф"нинг сафар учрашувларида тўплар нисбати 4-5.

Биласизми? "Динамо" охирги уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта мағлубиятга учради.

Биласизми? "Насаф" охирги учта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа ҳисобига иккита ғалаба ва бир дуранг ёзилди.

Самарқанддаги охирги уч ўйин:

31.10.2015
"Динамо" - "Насаф" -    1:1

03.08.2014
"Динамо" - "Насаф" -    0:5

17.08.2013
"Динамо" - "Насаф" - 1:3

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика