UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  2 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  10 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  27 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув ўтказилади. "Бухоро" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун шубҳасиз Бухорода жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Чунки иккинчи ўрин учун курашаётган "Пахтакор" учун бу ниҳоятда муҳим учрашув ҳисобланади. "Насаф"нинг кечаги ғалабасидан кейин бугун "Пахтакор" ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушиши турган гап, бироқ "Бухоро" анча жиддий рақиб. 

Биламизки, "Бухоро" ўз майдонида анча яхши футбол намойиш этади, қолаверса, стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Бугунги беллашувга ҳам 10 мингдан зиёд ишқибоз ташриф буюриши кутилмоқда. 

"Бухоро" иккинчи даврани яхши ўтказяпти дея оламиз. Шундай бўлдики, жамоа қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозониб, жадвалда ҳатто иккинчи ўрингача кўтарилиб олди. Аммо кетма-кет учта дуранг "Бухоро"ни бешинчи ўринга "михлаб" қўйди. "Пахтакор" эса Шота Арвеладзе қўл остига ўтгач, бирин-кетин ўз очколарини йиға бошлади. 

Биласизми? "Бухоро" иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа ҳисобида бешта ғалаба ва тўртта дуранг бор. "Пахтакор" эса бир марта ютқазиб қўйди. Сафарда "Бухоро" билан 3:3 ўйнаб қайтган "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Умуман олганда, "Пахтакор" иккинчи даврада бешта ўйинни сафарда ўтказган бўлса, шундан иккитасида ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнади ва битта учрашувда мағлуб бўлди. 

Факт: "Пахтакор" йил бошидан бери сафарда фақат учта ўйинда ғалаба эришган. Жамоа "Обод", "Металлург" ва "Локомотив"дан устун келган. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика