UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  2 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  3 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  4 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  5 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  6 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  4 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  13 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1

Бугун футбол. "Андижон" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Андижон" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган баҳсда "Андижон" меҳмони бўлади.

Суперлига жамоалари уч ҳафталик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишди. Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида кечадиган баҳс ҳар икки жамоа учун муҳим роль ўйнайди. 

Турнир жадвалида "Локомотив" 42 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, "Андижон" ҳисобида 24 очко бор ва бу жамоа 10-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги баҳс "Локо" учун сафардаги 12-ўйин бўлади. "Темирйўлчилар" меҳмондаги 11та ўйиндан иккитасида зафар қучиб, 6 марта дуранг ўйнашган ва 3та беллашувда мағлуб бўлишган. 

"Локомотив" бунгача сафарда "Бухоро" ва "Насаф" клубларини мағлуб этган. Жамоа сафарда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборган. Рақибимиз "Андижон" ўз уйида ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушган. Александр Хомяков шогирдлари шундан учтасида ғалаба қозониб, шунча марта мағлуб бўлишган. Тўртта ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 12-12. 

Биласизми? "Локомотив" иккинчи давра старт олганидан бери сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа сарфардаги олтита ўйиндан бештасида дуранг қайд этиб, бир бор мағлуб бўлган. Бошқа томондан "Локо" қаторасига 9та учрашувдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда. 

"Андижон" иккинчи даврада тўрт бор зафар қучди ва шундан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Сафарда "Динамо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган андижонликлар шундан сўнг уйда "Сурхон" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 

"Андижон" аввалги тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Ундан олдин эса Қаршида "Насаф"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

"Андижон" ва "Локомотив" шу пайтгача ўзаро 21 учрашув ўтказиб, шундан 14тасида "Локо" ғалаба қозонган. Учта баҳс дуранг натижа билан якун топган ва 4 марта андижонликлар зафар қучган. Қуйида Андижонда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинни келтириб ўтамиз. 

2016 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:2

2014 й. "Андижон" - "Локомотив" 1:2

2012 й. "Андижон" - "Локомотив" 0:1

2010 й. "Андижон" - "Локомотив" 2:0 

Кўриб турганингиздек, Андижонда ўтказилган охирги бешта учрашувнинг тўрттасида "Локо"нинг қўли баланд келган. "Андижон" охирги марта 2010 йил ғалаба қозонган ва шундан кейин фақат мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига: 8-5. 

P.S. Бугун "Локомотив" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов туғилган кунини нишонлаяпти. Ўйлаймизки, "темирйўлчилар" бугунги ўйинда ғалаба қозониб Давронга ажойиб совға тақдим этишади.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика