UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  0 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  0 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  6 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  25 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7

Бугун футбол. АГМК - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Насаф"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган АГМК ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. "Насаф" ҳозирда 28 очко билан 6-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 19 очко мавжуд. 

Бугун Олмалиқда ўзига яраша қизиқ беллашув кечиши кутиляпти. Негаки ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учради. Шу боис бугун томонлар уч очко учун ҳаракат қилишади. АГМК аввалги тур "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қайтган бўлса, "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Табиийки "Насаф"нинг мағлубияти кутилмаган бўлди, аммо бухороликлар иккита чиройли гол урганини ҳам унутмаслик керак. Умуман олганда ҳозирги АГМК билан "Насаф"га тушуниб бўлмаяпти. Чунки иккала жамоа ҳам барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, АГМК иккинчи давра бошланганидан бери фақат иккита беллашувда ғалаба қозонди. 

Олмалиқликлар сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтгач, кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олишди. Шундан кейин жамоа ўз майдонида "Динамо" устидан зафар қучиб ўтган тур Термизда имкониятни бой берди. 

"Насаф" ҳам иккинчи даврада фақат икки бор ютуққа эришди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Шундан бери жамоа тўртта ўйин ўтказиб, бирортасини юта олмади. "Насаф" охирги 4 учрашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, бир бор дуранг ўйнади. 

Олмалиқда кечган охирги 5 учрашув:

2018. Иккинчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:2

2018. Биринчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:0

2017. АГМК - "Насаф" 1:0 

2016. АГМК - "Насаф" 1:3 

2015. АГМК - "Насаф" 2:0 

Олмалиқда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг иккитасида майдон эгалари зафар қучган. Яна иккита баҳсда "Насаф"нинг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бугунги беллашувда эса имкониятлар тенг баҳоланмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика