UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  0 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  9 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  69 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Бугун бизни супер тўқнашув - "Эл Классико" кутиб турибди. Тахминий таркиблар, ўзаро ўйинлар статистикаси Янгиликлар

Бугун бизни супер тўқнашув - "Эл Классико" кутиб турибди. Тахминий таркиблар, ўзаро ўйинлар статистикаси

Бугун, 26 октябрь куни "Реал Мадрид" ҳамда "Барселона" ўртасида ЛаЛиганинг 11-тур баҳси бўлиб ўтад.

Тошкент вақти билан 23:59да старт оладиган баҳс олдидан эътиборингизга ушбу учрашувга оид баъзи маълумтларни тақдим этамиз.


Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлар сони 257тани ташкил қилади. Ушбу ўйинларнинг 106таси "Реал Мадрид" ғалабаси билан якун топган. "Барселона" ҳисобида эса роппа-роса 100та ғалаба мавжуд. 51та баҳсда томонлар дурангга рози бўлишган. Голлар сони бўйича ҳам устунлик "Қироллик клуби"да: 436-419.


Жароҳат туфайли баҳсда иштирок этмайдиганлар

Ушбу баҳсда "Реал"га қуйидаги футболчилар аниқ ёрдам бера олмайди: Давид Алаба, Дани Карвахаль, Тибо Куртуа, Родриго.

Каталония клуби сафидан ушбу ўйинчилар мадйонга тушмайди: Рональд Араухо, Бернал, Андрес Кристенсен, Марк-Андре тер Штеген, Ферран Торрес.


Тахминий таркиблар

"Реал Мадрид": Лунин - Васкес, Милитао, Рюдигер, Менди - Модрич, Чуамени, Беллингем - Вальверде, Мбаппе, Винисиус.

"Барселона": Пеня - Кунде, Кубарси, Мартинес, Бальде - Касадо, Педри - Ламин Ямаль, Ольмо, Рафинья - Левандовски.


Ўзбекистон ҳудудида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "Эл Классико"ни "Зўр Тв" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика