Бугун 17:00. Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19
06 окт 2015 08:16
Янгиликлар
Бугун 17:00. Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг учинчи турини бугун, 6
октябрь куни Бангладеш U-19 га қарши ўтказади. Жасур Абдураимов
шогирдлари 1-турда Бутанни 7:0, иккинчи турда Шри-Ланкани 3:0 ҳисобида таслим қилишганди. Бугунги ўйинда ғалаба ва дуранг Ўзбекистонни Осиё чемпионатига олиб чиқади.
Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими:
2 октябрь
14:00 - Ўзбекистон U-19 – Бутан U-19 - 7:0
4 октябрь
14:00 - Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19 - 0:3
6 октябрь
17:00 - Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19
Таъкидлаш жоиз,
саралаш гуруҳи ғолиби тўғридан-тўғри келаси йили Баҳрайнда бўлиб
ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма
олади. Шунингдек, саралашнинг 10та гуруҳи ғолиблари ҳамда энг яхши
кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин соҳиблари Осиё чемпионати финал
босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар