Бугун 17:00. Ўзбекистон – Тожикистон

Tolibjon Qosimov
25 окт 2019, 11:14
Бугун Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига якун ясалади.

Марказий ва Жанубий минтақадаги саралаш ўйинларида 7та жамоа иштирок этмоқда. Якунда ҳар иккала гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Осиё чемпионатига йўл олади. Агар Туркманистон терма жамоаси биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда энг яхши 3-ўрин эгаси ҳам Осиё чемпионатига боради.

Кеча бўлиб ўтган 2-тур баҳсида терма жамоамиз Непални 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва қитъа биринчилигига йўлланма олди. Шунингдек, Тожикистон ҳам ҳар икки ўйинда ғолиб бўлган ҳолда йўлланмага эга чиқди. Бугун Тошкент вақти билан 17:00да айнан Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саралашни ким гуруҳ ғолиби сифатида якунлашини аниқлаб олишади.

"А" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими
23 октябрь

14:30 - Тожикистон - Непал 6:0
17:00 - Ўзбекистон - Афғонистон 6:2

24 октябрь
14:30 - Афғонистон - Тожикистон 2:5
17:00 - Непал - Ўзбекистон 1:4

25 октябрь
14:30 - Непал - Афғонистон
17:00 - Ўзбекистон - Тожикистон

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia