UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  9 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  35 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0

Бугун 16:00. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" Янгиликлар

Бугун 16:00. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби ўз майдонида Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини қабул қилади. "Пахтакор" дастлабки турда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Шаҳр Ходро" сафарда "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди - 0:2.


Тўлиқ номи: "Шаҳр Ходро" футбол клуби
Лақаби: "Хуросон султонлари"
Ташкил этилган йили: 2013
Стадиони: "Имом Ризо", 27700 ўриндиқли
Бош мураббийи: Стефане Энри (Италия)

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Аввалги мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Шаҳр Ходро" Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ғалабалар ёрдамида нуфузли мусобақада Эрон номидан қатнашадиган 13-клубга айланди. Жамоа ҳозиргача юқори даражадаги совринларни қўлга киритмаган. Жорий мавсум Эрон чемпионатида машҳадликлар 19 ўйинда 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада боришмоқда.



Жамоа бош мураббийи италиялик Стефане Энри футболчилик фаолиятида Франция, Швеция ва Швейцария клублари сафида ўйнаган. Мураббийлик ишини Италия клубларида бошлаган Энри кейинчалик Конго терма жамоасини бошқарган. Кейинчалик Болгария, Ливия, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин, ЖАР, Кипр ва Англия клубларида фаолият юритган. "Вулверхэмптон"да бир мавсум ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шу йилнинг январь ойидан бошлаб "Шаҳр Ҳодро"ни маҳаллий мутахассис Можтаба Саросиёий билан бошқариб келмоқда.

Жамоа таркиби асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Биргина легионер украиналик Мирослав Славов Чемпионлар лигаси ўйинлари учун рўйхатдан ўтказилган.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
15. Милад Сарлак
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабади
10. Мирослав Славов (Украина)
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони

    

"Пахтакор" ОЧЛга "заявка"сини эълон қилди        


 Ўйинни шри-ланкалик Дилан Перера бошқариб боради. Ҳозиргача ушбу рефери "Пахтакор" иштирокидаги беллашувларда ишламаган. Унга Гедара Палитха ва Санжива Премалал қанотларда ёрдам беришади. Япониялик Тору Камикава ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажарса, кореялик Жан Хо Кван ўйин комиссари сифатида фаолият кўрсатади.

ОЧЛ, "B" гуруҳи
2-тур, 17.02.2020, 16:00
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент
"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро"
Ҳакамлар:
Дилан Перера, Гедара Палитха, Санжива Премалал, Нивон Робеш (барчаси Шри-Ланкадан).
Ҳакамлар назоратчиси: Тору Камикава (Япония).
Комиссар: Жан Хо Кван (Корея).

Элдор Суюнов: "Эрон жамоалари тартибли футбол намойиш этишади"    


"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 17 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан жамоа илк бор тўқнаш келади. Бунга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Демак, Машҳад шаҳри жамоасига қарши ўйин билан "Пахтакор" ва Эрон клублари ўртасидаги янги қарама-қаршилик бошланади.

Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 17 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 24 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 9 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 15 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0

Шота Арвеладзе: "Мухлислар эртага ҳам биз билан бўлишларига ишонаман"    

Стефан Кузин: “Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин...”



Фото. "Шаҳр Ходро" "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Фото. "Пахтакор" эртанги ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ        

 

Пахтакор

Игорь Сергеев - 56', Игорь Сергеев - 59', Sherzod Azamov - 87'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 2-тур

17/02/2020, 16:00

0
:
3
Тугади

Падидех Хорасан

45'
90'
45'  Sherzod Azamov
56'  Игорь Сергеев
59'  Игорь Сергеев
67'  Драган Черан
76'  Достонбек Хамдамов
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Khumoyunmirzo Iminov)
87'  Sherzod Azamov
90'  Драган Черан (Эрен Дердийок)
90'  Достонбек Хамдамов (Asad Sobirzhonov)
64'  Ruhollah Seifollahi (Amin Ghaseminejad)
66'  Аболхассан Джафари (Mohammad Aghajanpour)
69'  Mohammad Moradmand
84'  Saeid Sadeghi (Hossein Mehraban)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика