Буффон – А Серияда 650 та ўйин ўтказган илк футболчи

18 окт 2020, 00:55
Турининг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия чемпионати 4-тури доирасидаги "Кротоне"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

LIVE  А Серия. "Кротоне" – "Ювентус" 1:1 (матнли трансляция) 

Шу тариқа 42 ёшли футболчи Италия А Серисида 650 та ўйин ўтказган тарихдаги биринчи футболчига айланди.

Қизиқ жиҳати шундаки, бугунги учрашувни асосий таркибда бошлаган "Юве" футболчиларининг 7 нафари Буффон 1995 йилнинг ноябрида А Серияда дебють қилган пайтда ҳали туғилмаган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta