UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Бу қизиқ! Аслида Чилининг ўзи айбдор бўлган экан Янгиликлар

Бу қизиқ! Аслида Чилининг ўзи айбдор бўлган экан

Теглар :  ЧилиПеру
Кеча Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаши ўз якунига етди.

Чили терма жамоаси сенсацион тарзда олтинчи ўринни эгаллаб мундиалдан чета қолди. Улар билан бир хил очко тўплаган Перу тўплар нисбатига кўра тепада жойлашди ва плей-оффда ўйнайдиган бўлди.

Аслида Перу Чилидан бир очко кам тўплаши керак эди. Бир бошдан бошлаймиз.

2016 йил 6 сентябрь куни Чили ўз уйида Боливия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейин чилиликлар меҳмонлар сафида Нельсон Кабрера майдонга тушгани ҳақида арзнома ёзишди. ФИФА қоидасига кўра Кабрера ҳақиқатдан ҳам майдонга тушиш ҳуқуқига эга эмасди. Чилига ўша ўйинда дуранг ўрнига 3:0 ҳисбидаги техник ғалаба ёзилди. Барчаси ажойиб шундайми? Йўқ, чунки ўша йилнинг 1 сентябрь куни Боливия ўз уйида айнан Кабрера билан бирга Перуни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. ФИФА ўша ўйинда ҳам Боливияга мағлубият ва Перуга 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзди.

Математикани у қадар яхши билмаганлар учун. Агар арзнома ёзилмаганида ва барчаси ўз ўрнида қолганида Чилида 24, Перуда 23 очко бўларди...

Ана шунақа.


Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика