Брюсселдаги теракт туфайли Бельгия терма жамоасининг машғулоти бекор қилинди
22 мар 2016 14:43
Янгиликлар
Брюсселдаги теракт туфайли Бельгия терма жамоасининг машғулоти бекор қилинди
Брюсселдаги теракт туфайли Бельгия терма жамоасининг бугунги машғулоти бекор қилинди.
Бугун тонгда Брюссел аэропортида иккита портлаш юз берди. Кейин эса АҚШ элчихонаси ва ЕИ ташкилотлари яқинидаги учта метро бекатида ҳам теракт амалга оширилди. Бельгия ОАВ маълумотларига кўра, портлашларда 13 киши ҳалок бўлди, метрода 10 дан ортиқ. Жароҳатланганлар сони 100 га яқин. Бельгия ҳукумати содир бўлган воқеани террористик ҳужум деб ҳисобламоқда.
Бельгия терма жамоаси футболчилари 29 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Португалияга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар