

“Спортинг” президенти Фредерико Варандас ҳамда МЮ спорт директори Уго Виан айни дамда Бруну Фернандеш трансфери юзасидан музокара олиб бормоқда. 25 ёшли хавбекнинг январдаёқ “қизил иблислар” сафида пайдо бўлиши кутилмоқда. Трансфер МЮ учун 70 млн еврога тушади.
Жорий мавсум Фернандеш Португалия чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.



