UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  654 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  10 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин” Янгиликлар

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин”

Теглар :  Бруно Гарсия
Эрон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг вьетнамликлар устози Бруно Гарсия ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоам Эронга қарши яккама якка курашда бас кела олмадик. Таиланд ва Японияга қарши ўйинларда футзалчиларим катта куч сарфлашди. Шу боис бўлса керак биз тўлиқ тикланиб ўйинга кела олишмади”, - дейди Бруно Гарсия.

- Эрон кучли экани маълум. Ўйинга режа қандай эди.
- Ўзимизнинг режани амалга ошириш жуда қийин бўлди. Рақиб кучли эди. Эроннинг ўйинларини кўрган бўлсангиз турли ўйинларда нисбатан осонроқ рақиблар билан ўйнашди. Шу боис уларда чарчоқ йўқ эди. Йирик ҳисоблар ҳам барчасини айтиб турибди.

- Дарвозабонингизнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг дарвозбонларимиз яхши савиядаги посбонлар. Улар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Бугунги ўйинда дарвозабонда ҳеч қандай айб йўқ.

- Кейинги ўйин Таиландга қарши кечади. Бугунги мағлубиятдан сўнг қандай тайёрланасизлар?
- Биз ҳар бир ўйинга режа тузиб қўямиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Янги мақсад учун майдонга тушишимиз керак. Таиланд кучли, шу боис ўйин қизиқарли кечади.

- Финалда Эрон фаворит. Бу тушунарли. Ўзбекистон ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин?
- Ўзбекистон мусобақанинг кучли жамоаларидан бири. Жамоавий ўйин эвазига рақибни енгиши мумкин, Эрон индивидуал тарзда кучли. Шу боис Ўзбекистон жамовий ўйин намойиш этса ғолиб бўлиши мумкин. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика