UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин” Янгиликлар

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин”

Теглар :  Бруно Гарсия
Эрон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг вьетнамликлар устози Бруно Гарсия ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоам Эронга қарши яккама якка курашда бас кела олмадик. Таиланд ва Японияга қарши ўйинларда футзалчиларим катта куч сарфлашди. Шу боис бўлса керак биз тўлиқ тикланиб ўйинга кела олишмади”, - дейди Бруно Гарсия.

- Эрон кучли экани маълум. Ўйинга режа қандай эди.
- Ўзимизнинг режани амалга ошириш жуда қийин бўлди. Рақиб кучли эди. Эроннинг ўйинларини кўрган бўлсангиз турли ўйинларда нисбатан осонроқ рақиблар билан ўйнашди. Шу боис уларда чарчоқ йўқ эди. Йирик ҳисоблар ҳам барчасини айтиб турибди.

- Дарвозабонингизнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг дарвозбонларимиз яхши савиядаги посбонлар. Улар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Бугунги ўйинда дарвозабонда ҳеч қандай айб йўқ.

- Кейинги ўйин Таиландга қарши кечади. Бугунги мағлубиятдан сўнг қандай тайёрланасизлар?
- Биз ҳар бир ўйинга режа тузиб қўямиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Янги мақсад учун майдонга тушишимиз керак. Таиланд кучли, шу боис ўйин қизиқарли кечади.

- Финалда Эрон фаворит. Бу тушунарли. Ўзбекистон ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин?
- Ўзбекистон мусобақанинг кучли жамоаларидан бири. Жамоавий ўйин эвазига рақибни енгиши мумкин, Эрон индивидуал тарзда кучли. Шу боис Ўзбекистон жамовий ўйин намойиш этса ғолиб бўлиши мумкин. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика