

У Вьетнам терма жамоасидаги фаолияти билан барчага таниш. Гарсия вьетнамликлар билан аввалига Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб келди ва жамоани тарихда илк маротаба Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Кейин эса, дебютант жамоани мундиалда нимчорак финалгача олиб борди. У сентябрь ойининг сўнгги кунларида Вьетнам терма жамоаси мураббийлигидан кетган эди. Айни пайтда Вьетнамни вақтинча терма жамоа сардори Нгуйен Бао Куан бошқариб турибди.
Бугун Бруно Гарсия билан биринчи матбуот анжумани ўтказилди.




