UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  0 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  3 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди” Янгиликлар

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди”

Футзал бўйича Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
Ушбу мусобақада Вьетнам терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаб Колумбияда бўлиб ўтаётган мундиалга йўлланмани қўлга киритганди. Айни дамда Вьетнам терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Барча гуруҳларда тўртта энг яхши учинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритади. Вьетнам мана шу йўлланмадан бирини қўлга киритди ва кейинги босқичда Россия терма жамоаси билан беллашади. Ушбу учрашувдан олдин Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, илк учрашувда Панама терма жамоасини мағлуб этишлари керак эди. Ушбу ўйин терма жамоангиз учун муҳим учрашув эди. Очиғини айтсам, ўша учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мағлуб бўлганини билмайман. Лекин, Колумбия терма жамоасига қарши жуда ҳам кучли ўйин кўрсатишди ва 1 очкони қўлга киритишди. Агарда Ўзбекистон терма жамоаси Панамани мағлубиятга учратганда “плей-офф” босқичига чиққан бўлар эди. Ўз гуруҳимиздаги учрашувлар ҳақида гапирадиган бўлсам, гуруҳдаги энг қийин ўйинимиз Италия терма жамоасига қарши кечди. Италия биздан кучли эди. Афсуски ушбу ўйинда биз мағлуб бўлдик.  Биз энг яхши учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоадан бири бўлиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик. “Плей-офф” босқичида Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз”, - дейди Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика