Британиянинг энг ёмон жамоаси 2 ярим йил деганда ғалабага эришди
01 авг 2019 18:58
Янгиликлар
Британиянинг энг ёмон жамоаси 2 ярим йил деганда ғалабага эришди
Шотландиянинг "Форт Уильям" клуби сўнгги 2,5 йилда илк ғалабасига эришди.
Шотландия Шимолий Кубоги доирасида "Форт Уильям" жамоаси ўз майдонида "Нэрн Каунти" жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва 73-ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Жамоа 840 кун деганда илк ғалабасига эришди.
"Форт Уильям" Шотландиянинг бешинчи дивизионида ўйнайди. Якунланган мавсумда жамоанинг тўплар нисбатидаги фарқ минус 221ни ташкил қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар