UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокич "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  16 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

Breaking news: «Локомотив» Артур Геворкян билан шартнома имзолади Янгиликлар

Breaking news: «Локомотив» Артур Геворкян билан шартнома имзолади

Теглар :  Артур Геворкян
Ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келган “Локомотив” футбол клуби бугун кўп йиллар давомида “Насаф” клуби шарфини ҳимоя қилган Артур Геворкян билан шартнома имзолади.
Осиё Чемпионлар Лигасида ўз юришини зафарли давом эттираётган “Локомотив” Ўзбекистон чемпионатида тўп сурувчи энг кучли легионерлардан бири Артур Геворкян билан келишувга эришди.

"Қирол Артур" тахаллусида тўп сурувчи Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрда Туркманистоннинг Ашхобод шахрида таваллуд топган.
Футболчилик фаолиятини Туркманистоннинг “Шагадам” клубида бошлаган. Ундан сўнг “Есиль-Богатыр” (Қозоғистон), “Ашхобод” (Туркманистон), “Шўртан” (Ўзбекистон), “Пахтакор” (Ўзбекистон) ва “Насаф” (Ўзбекистон) клубларида давом эттирган.

“Насаф” клубида 140 учрашувда майдонга тушиб 64 та тўп киритган.

Жамоавий ютуқлари:

Ўзбекистон Кубоги сохиби – 2015 йил
Ўзбекистон Чемпионати вице-чемпиони – 2011 йил
Ўзбекистон Чемпионати бронза медаллари сохиби – 2013,2014,2015 йиллар
Ўзбекистон Кубоги финалчиси – 2011, 2012, 2013 йиллар
Ўзбекистон Суперкубоги сохиби – 2016 йил
Осиё Футбол Конфедарацияси Кубоги сохиби – 2011 йил

Шахсий ютуқлари:
Осиё Футбол Конфедарацияси Кубогининг “Энг яхши футболчиси” – 2011 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши футболчиси” – 2013 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши тўпурари” – 2014 йил
Ўзбекистон Чемпионатининг “Энг яхши легионери” – 2013, 2014 йиллар.

“Темирйўлчилар” сафига хуш келибсан, Артур!
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика