UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  2 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  88 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  8 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  11

BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади Янгиликлар

BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади

Бироз олдин, “Ростов” форварди Элдор Шомуродов эртага, 1 октябр куни “Женоа” билан шартнома имзолаши ҳақда хабар бергандик.

“Женоа” спорт директори Даниэле Фажиано ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфери тез фурсатларда амалга ошишини тасдиқлади.

“Битим шартлари бўйича келишиб олдик. Ўйлайманки, Шомуродов яқин вақт ичида Италия учиб келади. Бу тез орада юз беради деб умид қиламан”, дея айтган Фажиано.

Олдинроқ "Женоа" ўзбекистонлик футболчи учун 7,5 миллион евро тўлаши ва Шомуродовнинг ўзи йилига 600-700 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия клубида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этган.

Маълумот ўрнида, генуяликлар А Серия жорий мавсум 2 туридан кейин 3 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда бормоқда.

Эшитдик-да! Элдор Шомуродов эртага "Женоа" билан шартнома тузади

Рейтинг: +154   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика