

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Шомуродов эртага, 1 октябрь куни Италияга учиб боради ва "Женоа" билан шартнома имзолайди.
Олдинроқ "Женоа" ўзбекистонлик футболчи учун 7,5 миллион евро тўлаши ва Шомуродовнинг ўзи йилига 600-700 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия клубида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди.




