Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди
04 сен 2024 09:03
Янгиликлар
Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди
Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ўз стадиони номини ўзгартиради, у "Реал Мадрид" клубининг собиқ ҳимоячиси Марсело номини олади.
Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, арена "Марсело Виейра" стадиони деб номланади. Тадбир 5 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Клуб баёнотида, маросимда унинг оиласидан ташқари, "Флуминенсе"нинг турли ёшдаги жамоалари, шу жумладан аёллар жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Марсело "Флуминенсе" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2007-20022 йиллар оралиғида "Реал Мадрид"да ҳаракат қилиб, 2022 йилнинг ёзида собиқ жамоасига қайтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар