UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  27 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  108 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Бразилиялик мураббий Осиё Кубоги-2007даги ғалабани ёдга олди Янгиликлар

Бразилиялик мураббий Осиё Кубоги-2007даги ғалабани ёдга олди

Бундан ўн йил олдин 29 июль куни Ироқ терма жамоаси Осиё Кубогида ғолиб чиққанди.

Осиёнинг тўрт давлати - Вьетнам, Малайзия, Индонезия ва Таиландда бўлиб ўтган мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлганди. Финалга эса кўпчилик кутмаган Ироқ ва Саудия Арабистони термалари етиб келишган, якунда Ироқ 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Ўйинда ироқлик ҳужумчи Юнис Маҳмуд томонидан киритилган ягона гол бразилиялик мураббий Жорван Виейра шогирдларига тарихий ғалабани тақдим этганди. Яқинда Жорван Виейра ОФК сайтига интервью бериб, ўша чемпионликни ёдга олди: 

- "Биз охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришимиз мумкин эди. Эсингиздами, Малик Муазнинг бош билан берган зарбаси? Тўп дарвоза тўсинининг шундоққина тепасидан ўтиб кетганди. Агар ўша зарба гол бўлганидами, биз ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди". 

- "Ўйинни жуда асабий ўтказганман. Эсимда, бошидан охиригача атрофдагиларга бақириб юргандим. Чунки бу финал эди".

- "Ғалаба сири нимада бўлган? Биринчи навбатда финал куни кўп ухламай вақтли туриб олгандим. Кейинчалик нонушта маҳал футболчиларнинг хонасига бирма-бир кириб улар билан чой ичдим ва уларни хотиржам бўлишга чақирдим. Кўпчилик Ироқ омад туфайли финалга чиқиб қолганини айтади. Лекин бундай эмас, биз ўша пайт ростан кучли эдик".

"Биз финалга қадар Австралия, Таиланд, Жанубий Корея каби жамоаларни мағлуб этганмиз ва бу ўз-ўзидан рўй бериб қолгани йўқ. Бундай турнирларда жисмоний ва руҳий тайёргарлик жуда катта роль ўйнайди. Ўшанда Ироқда уруш кетаётганди, лекин мен шогирдларимни бир мақсад йўлида жипслаштира олганимдан хурсандман. 2007 йил Осиё Кубогидаги ғалаба мен учун унутилмас воқеа бўлиб қолади".




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика