UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  2 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  3 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  8 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  4 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  5 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  3 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0

Бразилия футбол федерацияси раҳбари ахлоқсиз ишлари туфайли четлаштирилди Янгиликлар

Бразилия футбол федерацияси раҳбари ахлоқсиз ишлари туфайли четлаштирилди

Теглар :  Бразилия
Бразилия футбол федерацияси раҳбари Рожерио Кабокло 30 кунга ўз фаолиятидан четлаштирилди.

Маҳаллий ахлоқ кенгаши суд қарорини тасдиқлади. У жинсий зўравонлик ва ноўрин хатти-ҳаракатларда айбланмоқда.

Ўтган ҳафта унга ёрдам берган ходимлардан бири ахлоқий ишлар бўйича кенгашга мурожаат қилиб, Кабокло 2020 йил апрель ойидан бери ўзини қандай тутгани ҳақида айтиб берган. 

Унга кўра, Рожерио ёрдамчисидан у билан бирга бўлишини сўраган ва уни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақорат қилган.

Федерация ходимининг таъкидлашича, Кабокло иш жойида мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва буни сездирмаслик мақсадида шишаларни ҳожатхонага яширишга уринган.

Кун давомида маст ҳолатда юриб, ёрдамчисига итнинг овқатини таклиф қилган ва уни "кичкина ит" деб атаган. Рад жавобини олгач, ўзини тутиб тура олмаган. 

Кобокло ёрдамчисидан имижини ўзгартириши сўраган ва бунинг учун унга пул беришни таклиф қилган.

Аёлнинг таъкидлашича, айтиб ўтилганларнинг барчасига ишончли далиллар мавжуд. Шунинг учун Кабокло ишдан бўшатилиши ва унинг иши судга юборилишини сўраган.

Аввалроқ, Бразилия футбол федерацияси президенти мамлакат ҳукуматига Терма жамоа бош мураббийи Титени Америка кубогида иштирок   этишдан бош тортаётгани сабабли, уни истеъфога чиқаришга ва ўрнига “Гремио”нинг собиқ устози, Бразилия президенти Жаир Болсонаронинг ашаддий тарафдори Ренато Гаучони тайинлашга ваъда бергани маълум бўлди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика