UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16

Боян Миладинович: “Пахтакор”да қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман" Янгиликлар

Боян Миладинович: “Пахтакор”да қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман"

“Пахтакор”да 6 мавсум давомида ўйнаган сербиялик ҳимоячи Боян Миладинович бу йил Малайзия чемпионатида омадини синаб кўрди.

У “Фелда Юнайтед” клуби шарафини ҳимоя қилди. Чемпионлар лигасига қуръа ташлангач, ундан юртимиз ва Малайзиядаги фаолиятига доир саволларга жавоб олдик.

- Хайрли кун, Боян. Малайзияда ишларингиз қандай?
- Жуда яхши. Бу ерда мени барча нарса мени қаноатлантирмоқда – об-ҳаво ва Куала Лумпур шаҳри ҳам. Таомлар яхши, лекин улар Ўзбекистондагичалик эмас, албатта.

- Малайзия чемпионати ҳақида қандай фикрдасих?
- Жуда кучли эмас. Айтишим мумкин, бу ерда легионерлар яхши ўйнашади. Агар хорижлик бўлсанг, ҳар бир учрашувда ўйинингни намойиш этишинг шарт. Бирор нарса жойида бўлмаса, ҳамиша легионерлар айбдор саналади. Натижа ижобий ҳолатда жамоанинг хизмати бўлади. Аксинча вазиятда эса айбдорлар тезда топилади.

- “Пахтакор”ни соғиндингизми?
- Соғиндим. Собиқ жамоадошларимга мухлислик қиламан, имкон қадар ўйинларни интернет орқали кузатиб бораман. “Пахтакор”да қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман.



- “Пахтакор”га узоқ вақт раҳбарлик қилган ва ўтган йили бош мураббий сифатида ишлаган Самвел Бабаян айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийига айланган. Бу ҳақида фикрингиз қандай?
- Самвел Бабаян мен билан бирга ишлаган раҳбар ва менежерлар орасида энг яхшиларидан бири. У кучли мутахассис ва психолог. Фаолиятимда бундай инсонни кўрмаганман. “Пахтакор”даги ишида у барчага терма жамоада ишлай олиши ва уни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олишини кўрсатди. Аввалги мавсумда унинг бошчилигида 26 учрашувда бирор марта ютқазмадик. Бу унинг сифатларини кўрсатади. Ўйла   йманки, Ўзбекистон футбол федерациясининг бу қадами тўғри бўлган. Унинг охирги натижалари буни кўрсатиб турибди. У ўзбек футболи ишқибозларининг орзуларини рўёбга чиқариб, жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқишини тилайман.

- Кўз олдингда ўсган “Пахтакор”нинг ёш футболчилари ҳозир терма жамоа ўйинчиларига айланишди. Улар ҳақида қандай ўйлайсиз?
- Уларни ёшлигидан бери биламан. Йилдан-йилга улар куч ва тажриба тўплаб боришди. Искандеров, Сергеев, Кримец  - мураббийлар штабининг жиддий меҳнати самараси. Сергеев бўйича айтишим мумкин, ишга муносабатидан унинг энг яхши ҳужумчилардан бирига айланиши сезиларди. Искандеров Осиёда энг иқтидорли футболчилардан бири. Агар жароҳат олмаганда у янада яхшироқ ўйнаётган бўларди. Унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда. Машарипов ўтган йилдаёқ асосий таркибга номзод саналарди. У ўз вақти келишини кутди ва бундан фойдаланди. Ёш футболчиларни асосий таркибга йўналтиришда мураббийлар штабининг хизмати катта. Ҳозир Сергеев ва Кримец Европа клубларига бемалол ўтиб, ўйинларини намойиш қила олади. Улар аллақачон кучли ва талабга жавоб берадиган ўйинчи. “Пахтакор” ва Ўзбекистоннинг кўплаб ёш футболчиларида катта имкониятлар мавжуд.

- Чемпионлар лигасида қуръа натижаларига кўра, “Пахтакор” “С” гуруҳида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол”, Эроннинг “Тракторсози”, шунингдек, БААнинг “Ал Жазира” ёки “Ал Садд” клубларидан бирига қарши кураш олиб боради. Чемпионлар лигасида кўп учрашувлар ўтказган футболчи сифатида “Пахтакор”га гуруҳдан чиқиши учун нима зарур деб ўйлайсиз?
- “Пахтакор”нинг кучи бирлаша олишда. Жамоада футболчилар кўпдан бери бирга ўйнаб келяпти. Яна кучли мураббийлар штаби бор. “Ал Ҳилол” Саудиянинг энг кучли жамоаси. 2009 йил уларга қарши ўйнаганмиз ва осон бўлмайди. Уйдаги учрашувларнинг ҳаммасини ютиш керак. Шунда гуруҳдан чиқишга аниқ имконият юзага келади.


- Малайзияда мавсум тугади, клуб билан шартноманг якунланди. Фаолиятингни қаерда давом эттирасиз?
- Ҳозир Малайзиянинг икки клубидан таклиф бор. Сербиядан ҳам таклиф бўлди, лекин бу ерда қолиб, ўзим ва оилам учун пул ишлаб топишни истайман. Ўйлашимча, яна бир йил қолсам керак. Чемпионат жуда қийин эмас ва маош ҳам анча юқори.

- Фаолиятингни тугатгандан кейин мураббий бўлсанг, “Пахтакор”га қайтишинг мумкинми?
- Қаерда ўйнашимдан қатъи назар “Пахтакор” иккинчи уйим бўлиб қолади. Ҳа, мураббийлик фаолияти бўйича режаларим бор. Жамоага ҳар қандай ролда қайтишдан хурсанд бўламан, фақат футболчи ёки мураббий бўлиб эмас.

- Бу йил ўзбек футболи афсоналаридан бири Анвар Солиев фаолиятини якунлади. Бу ўйинчи ҳақида нималарни эслайсиз?
- Ҳаётда ва майдонда шундай инсон билан танишганимдан тақдирга раҳмат айтаман. У яхши дўст. Бундай одамлар юз йилда бир марта туғилади. Совринлари кўп ва совринсиз кўплаб футболчиларни кўрганман. Лекин Анвар умуман бошқача, жуда хотиржам. Ҳеч қачон юлдузликка берилмаган, жамоадошларига ҳамиша маслаҳатлари билан ёрдам берган. Унга футболчилигидан ҳам кўра яхшироқ мураббийлик фаолиятига эга бўлишини тилайман. Совринларга янада кўпроқ эга чиқсин.

- “Пахтакор” ишқибозларига қандай тилак билдирасиз?
- Ўзбекистондаги фаолиятим мобайнида мухлислар билан ўртамизда яхши муносабат ва тушуниш бўлган. Улар мени майдонда ҳам, узоқ вақт жароҳатимни даволатганимда ҳам қўллаб-қувватлашган. Ғалабаларда мухлисларимизнинг катта ҳиссаси бор. Уларга энг яхши нарсаларни, соғлиқ ва бахт тилайман. “Пахтакор” Чемпионлар лигасида зафар қучсин, ишқибозларимиз бунга муносиб. Мен жамоа номидан гапиряпман, чунки юрагимнинг бир қисми ҳамиша Тошкентда, “Пахтакор” номли афсонавий клубда қолган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика