UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  3 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  15 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  8 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  24 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  3

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади" Янгиликлар

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик, шу боис яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйин охирида нима бўлганини тушунтириб бериш қийин. 

- Ҳакам белгиланган вақтдан аввал ўйинни тўхтатиб қўйди чамамда.

- Уни баҳона қилолмаймиз. Менимча, йигитларда чарчоқ юзага келди. 

- Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳисобга таъсир ўтказди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Захирадан туширилган ўйинчилар ёрдам бера олишмади. Ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқамиз. 

- Бугунги ўйинда бош мураббий Асрор Алиқулов иштирок этмади. Унинг ўрни қанчалик билинди?

- Алиқулов билан телефон орқали мулоқот қилдик, унинг кўрсатмаларини йигитларга тушунтирдик. Улар имкони борича, ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик.

- "Андижон" мураббийининг айтишича, уларда ёши катта ўйинчилар кўплиги боис, аввал рақибни толиқтириб, кейин бор кучни берар экан. Бу жиҳатларни ўйиндан аввал ўрганганмидингиз?

- Албатта, бироқ рақиб ҳам бизни ўрганиб чиққан. Улар ҳам иккинчи жамоа бўлиб ўйнади. Учрашув биз кутгандек ўтди, фақат баҳс охирида мувозанатни йўқотганимиз панд берди.

- Бош мураббий нега ўйинда қатнашмади?

- Асрор Алиқулов Про лицензияси учун ўқимоқда. Якуний имтиҳони борлиги боис, бу ерга кела олмади. Бироқ телефон орқали алоқада бўлиб турди. 

- Охирги бурчак тўпига чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бугунги ўйинда уни айбдор деб санаш мумкинми?

- Айбдор дейиш керак бўлса, барчамиз айбдормиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Рақиб жамоа томонидан прессинг, чалиб йиқилишлар кўп кузатилди. Буни ҳам эътиборга олганмидингиз?

- Ҳа, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.

- Бугун Муҳриддин Зоиров ҳужумчи сифатида тўлиқ ҳаракат қилди. Захирада яна бир ҳужумчи - Асадбек Самариддинов бор эди. УНга имкон берилмаслиги Зоировнинг жисмоний ҳолати яхшилигиданми?

- Самариддинов яхши ҳужумчи, бироқ Зоиров кўп ўйинларда гол урмоқда, шу боис уни майдонга туширдик. Асад ёш, келажаги олдинда, унга ҳам ҳали имкон берамиз. 

- Одатда мураббийлар ўйин ўхшамаса ёки бошқа режаси бўлса, тайм якунидан 7-8 дақиқа аввал бир нечта ўзгариш амалга оширади. Бугун сизда ҳам шу ҳолат кузатилди. Қисқа вақт ичида захирадан тушганлар нимадир қила оладими?

- Йигитларда чарчоқ сезилгани учун алмаштиришларни қўлладик.

- Бироз аввал Championat.asia сайтида "Шўртан"га тегишли бўлган бино карантин вақтида фойдланишга олинган ва ҳанузгача қайтариб берилмагани ҳақида мақола эълон қилинганди. Айни пайтда карантин даври эмас, клубга ўз биноси қайтарилдими?

- Йўқ, қайтариб берилмади. Бу масалани раҳбарият кўриб чиқади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика