Ботир Носиров машғулотларга қўшилди

Narzulla Saydullayev
9 янв 2016, 13:30
“Машъал” посбони куни-кеча жамоа ихтиёрига етиб борди.

Жароҳат туфайли ўтган йили иккинчи даврада кўплаб учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган Носиров жорий йил ҳам “Машъал”да қолишга қарор қилган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди. – Жароҳатдан кейин энди-энди югура бошладим. Ҳозирча якка тартибда югуриш билан чекланяпман. Яқин орада умумий гуруҳ машғулотларига қўшиламан. Насиб қилса бу ййил ҳам “Машъал”да ўйнайман. Жамоа билан яқинда шартнома муддатини узайтиришга эришдик – дейди Ботир Носиров.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia