"Боруссия" Япония клубини мағлуб этди, 19 ёшли футболчи дубл қайд этди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
15 июл 2017, 18:19
Европа жамоалари 2017-2018 йилги мавсумга тайёргарликни олиб боришмоқда.

Дордмунднинг "Боруссия" клуби бироз аввал ниҳоясига етган ўртоқлик ўйинида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Қувонарлиси, дордмундликлар таркибида жароҳат сабаб февраль ойидан бери ўйнамаётган Марио Гетце захирадан майдонга тушди. "Боруссия" таркибида 9 кундан кейин 20 ёшга тўладиган Эмре Мор дубл қайд этган бўлса, яна бир гол Андре Шюррле ҳисобига ёзилди.

Ўртоқлик учрашуви
15.07.2017

"Урава Ред Даймондс" - "Арсенал" 2:3
Голлар:
Шинзо Короки - Э.Мор 76, 80, А.Шюррле 89

"Боруссия": Вайденфеллер, Пишчек (Пасслак, 66), Бартра (Суботич, 46), Топрак (Сократис, 46), Шмельцер, Шахин (Гетце, 59), Кастро, Роде (Загаду, 46), Пулишич (Шюррле, 46), Обамеянг (Исак, 46), Дембеле (Мор, 46).


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Squawka